Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХТВ ва Осиё тараққиёт банки истиқболли ҳамкорлик бўйича музокаралар бошлади

2019-02-08 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш учун ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш бўйича муҳокамалар бошладилар.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОТБининг ижтимоий сектор бўйича катта мутахассиси Шин Лонг бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Учрашувда Осиё тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистон билан 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури бўйича иш олиб бораётганини алоҳида таъкидлади ва мазкур учрашув Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаб олишга қаратилганлиги айтилди.

Учрашув давомида ОТБ мутахассислари давлат таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари билан танишди. ХТВнинг асосий вазифаси таълим сифатини оширишдан иборат.

Шунингдек, мактаблар инфратузилмасини, жумладан “Замонавий мактаб” дастури доирасида, такомиллаштириш, ўқувчиларнинг билими ва ўқитувчиларнинг малакасини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқишда Осиё тараққиёт банки ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга халқ таълими тизимга ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда STEAM (фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) фанларини ўқитишни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида ОТБ ва бошқа халқаро ҳамкорларнинг молиявий кўмагида амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва муҳокама этиш келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться