Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Абитуриентларнинг ОТМларга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган "UNIVERSITIES.UZ" дастури яратилди
2019-02-07 | Фан
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари томонидан абитуриентларнинг ОТМларга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган "UNIVERSITIES.UZ" дастури яратилди.
Дастур Ўзбекистондаги барча ОТМлар (манзиллар, телефон рақамлари, факультетлар, йўналишлар, пропусклар ва ҳ.к.) ҳақида маълумот олиш; фойдаланувчи учун алоҳида аккаунт очиш ва у исталган вақтда ўз ҳужжатларини электрон шаклда юбориши ҳамда смс-хабар орқали имтиҳон натижаларини билиши каби функционал имкониятларга эга.
Шунингдек ушбу дастур орқали бутун дунё бўйича грантлар, стипендиялар ва ёзги мактаблар ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Дастур муаллифлари Исомитдинов Аловиддин ва Жолдибаев Нурланга DGU 05826-рақамли гувоҳнома берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги