Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижлик эксперт Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига маслаҳатчи бўлди

2019-02-04 | Таълим

Жаҳон банки ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Олий таълимни модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида таълим сифатини ошириш бўйича халқаро эксперт Бастиан Бауман Олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш ва унинг халқаро рақобатдошлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маслаҳат кенгашига қабул қилинди.

Маълумки, мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 16 январдаги «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 4119-сонли қарори асосида Давлат инспекцияси таркибий тузилмасига маслаҳатчилар кенгаши киритилди. “Давлат инспекцияси фаолиятида таълим сифатини халқаро даражада кўтариш, тан олинган хорижий тажрибаларни миллий таълим тизими хусусиятларини инобатга олган ҳолда жорий этиш, бу борада бошқа давлатлар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик, миллий таълим тизимини халқаро таълим тизимига интеграциясини жадаллаштириш каби устувор вазифалар белгиланган бўлиб, бу вазифаларни сифатли бажариш мақсадида таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро даражада тан олинган эксперт Бастиан Бауман маслаҳатчилар кенгашига қабул қилинди. У ўзининг узоқ йиллик тажрибаси ва малакаси билан таълим сифатини халқаро дарага кўтаришда бизга кўмаклашади” -деб таъкидлади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев.

Маълумот ўрнида: Бастиан Бауманн – Халқаро даражадаги ҳуқуқшунос, олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича Европа сифат кафолати агентлиги(EQAA) бошқарувчи директори бўлиш билан бир қаторда қуйидаги нуфузли халқаро ташкилотларда эксперт лавозимларида фаолият юритиб келмоқда: DAAD (Германия академик алмашинув хизмати), ADEC (Абу-Даби миллий сифатни кафолати агентлиги), EQE (Грузия миллий сифат кафолати агентлиги), QQA (Баҳрайн миллий сифат кафолати агентлиги), SKVC (Литва миллий сифат кафолати агентлиги) ва бошқалар. Шунингдек Белоруссия, Миср, Озарбайжон, Қозоғистон каби давлатларда олий таълим тизимида ислоҳотлар қилинишида катта ҳисса қўшган, бу борада 17 йиллик иш тажрибасига эга.​

Ҳозирда тажрибали эксперт бошчилигида қуйидаги йўналишларда ишлар амалга оширилмоқда:

Таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Боиси, ҳозирда 2006 йил 10 февралда Вазирлар маҳкамасининг 21-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» асосида иш юритиб келинмоқда. Лекин мазкур қарорнинг кўплаб бандларига қўшимча ўзгартиришлар киритилганлигига қарамай, унинг мазмун-моҳияти ҳозирги шиддат билан илгарилаб бораётган таълим тизими талабларига деярли мос келмаслиги тез-тез кўзга ташланиб турибди.

Бу борада мамлакат раҳбарининг «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 4119-сонли қарорида таъкидланишича 2019 йил 1 апрелга қадар илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш натижаларига кўра, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Режадаги қарор лойиҳаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассислари томонидан тайёрланган бўлиб, ундаги барча қисмлар халқаро эксперт иштирокида кўриб чиқилмоқда, хусусан жаноб Бауманнинг кўп йиллик фаолияти давомида эгалланган малака ва тажрибалари асосида янада такомиллаштирилмоқда.

Шунингдек иш жараёнида «Олий таълимни модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида асосан Ўзбекистонда олий таълим тизимининг бошқарув салоҳиятини мустаҳкамлаш, меҳнат бозорида кадрлар сифати, долзарблиги ва танланган олий таълим муассасаларининг ўқув муҳитини яхшилаш борасида муҳокамалар олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться