Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактаб ўқувчилари ўртасида футзал бўйича мусобақа ташкил этилди

2019-02-13 | Спорт

Халқ таълими вазирлиги томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, умумтаълим мактаби ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб мусобақалар, фестиваллар ва тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Жумладан, Халқ таълим вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларининг 2005-2007 йилларда туғилган ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “ЎФА КУБОГИ” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақа давомида жами 130 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Бугун 12 февраль куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон“ спорт мажмуасида мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Финалда Қашқадарё вилояти Косон туманининг 57-мактаб ва Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг 162-мактаб жамоалари ўзаро куч синашишди. Муросасиз кечган баҳснинг асосий вақти 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Мусобақа ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтилар сериясида омад Тошкент шаҳри жамоасига кулиб боқди ва “ЎФА КУБОГИ” ғолиблигини қўлга киритди.

Финал ўйинидан кейин мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, вазирликнинг масъул вакиллари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев қатнашишди.

“ЎФА Кубоги“ бронза медали соҳиблари Наманган ва Навоий вилояти жамоаси аъзолари планшет ва спорт экипировкалари билан, 2-ўринни эгаллаган Қашқадарё жамоаси футболчилари кумуш медали ва велосипедлар билан тақдирланди. Мусобақа ғолиби Тошкент шаҳри жамоаси аъзоларига кубок, олтин медаллар ва PlayStation 4 совға қилинди.

Шунингдек, мусобақада Хайруллаев Равшан (Қашқадарё) “Энг яхши футболчи”, Исматуллаев Диёр (Навоий) “Энг яхши дарвозабон” ва Шералиев Амир (Тошкент шаҳри) “Энг яхши тўпурар” номинациялар бўйича Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться