Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Андижон вилоятида пиллачиликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда

04.09.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Сентябрь ойининг илк кунларида Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигида республикадаги пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари, пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Янги маҳсулотлар етиштириш ўзлаштирилмоқда

13.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

13 июнь куни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «AGRO IMPEX GOLD» хусусий корхонасига қарашли иссиқхона фаолияти билан танишди.

Тадбиркорликка оид барча талабларнинг электрон реестри юритилади

13.06.2023ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг аниқ мақсад ва чегараларини белгилаш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш – бизнес ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.

«S&P» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини «BB-” (барқарор кутилма) даражасида ўзгаришсиз қолдирди

12.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 5 июнь кунида эълон қилинган «S&P» халқаро рейтинг агентлигининг Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтингига бағишланган навбатдаги ҳисоботида республика рейтинг баҳоси «BB-” (барқарор кутилма) даражада ўзгаришсиз қолганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон – Италия: иқтисодий ривожланиш йўлида

06.06.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италия Республикасига расмий ташрифи арафасида Рим шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди.

Водий вилоятларида балиқчиликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

12.05.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирининг Фарғона водийсига ишчи ташрифи доирасида балиқчилик хўжаликлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Унда балиқчилик соҳасидаги ишларнинг бориши ва соҳани ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлади

14.04.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари ва истиқболларига оид тақдимот билан танишди.

Жорий йилда “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида экспортчи корхоналар сони 200 тага етказилади

31.03.2023ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

28.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Хусусийлаштириш борасидаги вазифалар белгиланди

24.03.2023СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтмоқда

14.03.2023ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Швейцариянинг Женева шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши учрашув ва янги келишувларга бой бўлди

02.03.2023Иқтисодиёт

2023 йил 28 февраль куни Берлин шаҳрида Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги ишларнинг бориши муҳокама қилинди

29.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган анжуман

28.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилди.

Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

22.12.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Шартнома имзоланди: ОТП банк Ўзбекистоннинг «Ипотека-банк» банкини сотиб олади

12.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўтган йилнинг сентябрь ойида имзоланган келишув меморандумидан сўнг Тошкент шаҳрида ОТП банки номидан «Ипотека-банк» банкини хусусийлаштириш бўйича олди-сотди шартномаси Бошқарув раиси ва Бош ижрочи директори Шандор Чанйи ва Бош директор ўринбосари Ласло Вольф, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев томонидан имзоланди.

Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилмоқда

11.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раислигида ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, инвестиция дастурини амалга ошириш борасидаги ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа билан учрашув бўлиб ўтди

10.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чунхуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти тўқимачилик саноати яна бир ишлаб чиқариш обекти билан тўлди

07.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Нотариал ҳаракатларда аҳолига қулайлик оширилмоқда

06.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев нотариал жараёнларда аҳолига қулайликларни оширишга оид тақдимот билан танишди.