Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи янги Қонуннинг мазмун моҳияти илмий жамоатчиликка ҳавола этилди

02.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Халқаро принциплар ва илғор хорижий тажрибалар асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонунининг мақсади ва мазмун моҳияти билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда 2021 йил 1 март куни Тошкент молия институтининг раҳбар ходимлари, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари, халқаро аудиторлик ташкилотлари мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Сирдарё вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди

02.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистонда заъфарон (шафран) ноёб ўсимлигининг плантациялари кўпайтирилади

01.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 1 март куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги “Узунбулоқ” ҚФЙ ҳудудида заъфарон ўсимлигини етиштириш ҳамда плантацияларини ташкил этиш, уларни саноат усулида қайта ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш, шунингдек, юқори қўшилган қийматга эга бўлган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида BMB-OPERA ZAFFERANO Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси фаолияти мисолида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ички саёҳатларга 50 фоизгача субсидиялар бериш тартиби ва жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик йиғимнинг миқдори тасдиқланди

01.03.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 9 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиш тартиби ҳамда жойлаштириш воситаларидан ундириладиган маҳаллий туристик йиғимнинг миқдори тасдиқланди.  

Тошкентда KOICA билан ҳамкорликда кадрларни қайта тайёрлаш маркази очилади

25.02.2021Таълим Манба: ЎзА

 Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пак Сунжин хоним билан учрашди.

«Шубҳали» корхоналар ҳалол тадбиркорнинг ҳақиқий душмани

24.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган 50 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашди.

Наманган вилояти: қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича амалий ишлар ва аниқ тадбирлар белгиланди

20.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 февраль куни Наманган шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида Давлат раҳбари томонидан Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этишни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Маҳалладаги кичик саноат зонасида 22 та корхона бўлади

18.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида бўлди.

Будапештда Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

18.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Будапешт шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бир қатор вакилларини жамлаган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

15.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (“Ўзстандарт” агентлиги) фаолиятини ҳар томонлама такомиллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси ташкил этилди

15.02.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси ўзида 12 та маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказни бирлаштиради.

Ўзбекистон – Афғонистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

14.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар билан видеоконференция шаклида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро келишувлар амалга оширилишини муҳокама қилди.

Вазир Нозим Хусанов Наманган вилояти Чуст туманида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

10.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Биринчи манзил Чуст тумани “Мустақиллик” МФЙда жойлашган Чуст педагогика коллежи биносида ташкил этилган ўқув маркази бўлиб, у ердаги яратилган шароитлар билан танишилди.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

10.02.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказилди

09.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди. 

Шавкат Мирзиёев: Бу корхона - тарихий анъаналарнинг саноат даражасида қайта тикланиши

05.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 6 майда Фарғона вилоятида бўлганида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимот қилинган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа Фарғона шаҳрида «Fergana stone paper» корхонаси бўлиб амалга ошди.

Президент Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди

05.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди.