Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилмоқда

2022-12-11 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раислигида ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, инвестиция дастурини амалга ошириш борасидаги ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишдан сўнг вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишиш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоли масалаларни ўрганиш ва уларни тезкор бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай ва Қўнғирот туманларидаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться