Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши учрашув ва янги келишувларга бой бўлди

2023-03-02 | Иқтисодиёт

2023 йил 28 февраль куни Берлин шаҳрида Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгашининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки давлат учун муҳим бўлган тадбир Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси бошқаруви аъзоси Манфред Грундкен ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов томонларидан очиб берилди.

Йиғилиш давомида ҳар давлатнинг мансабдор вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

Шунингдек, тадбир доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси делегацияси Hohenstein институти, Gesamtmasche уюшмаси, Green Button сертификациялар ташкилоти, ODDO банк вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Мисол учун, Green Button давлат сертификация ташкилоти вакиллари Ulrich Plein ва Franziska Linke билан учрашувда икки давлат ўртасида тўқимачилик саноати ривожланиш истиқболлари ва тўқимачилик маҳсулотларини сифатини аниқлаш, уларни сертификациялаш масалалари муҳокама қилинди. Бугунги кунда компания томонидан 60 га яқин немис корхоналарига сертификатлар тақдим этилади.

ODDO BHF банк директори Zuzana Franz билан музокараларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари лойиҳаларини молиялаштириш, янги молиявий механизмларни татбиқ қилиш, ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди. Музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув битими имзоланди.

uzts.uz

Поделиться