Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилоятида пиллачиликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда

2023-09-04 | Иқтисодиёт

Сентябрь ойининг илк кунларида Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигида республикадаги пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари, пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Унда асосан пиллачилик бўйича 2024 йил ҳосилини етиштиришни замонавий инновацион технологиялар ёрдамида сифатли ва самарали ташкил этиш мавзусига эътибор қаратилди.

Семинар қатнашчилари дастлаб вилоятнинг Марҳамат туманидаги янги ташкил этилган “Ипак кўчат кластер” МЧЖга ташриф буюришди. Ушбу кластерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш асносида “Ин-витро” биотехнология лабораторияси лойиҳаси билан ҳам танишилди.

Шунингдек, тадбирда айнан пиллачиликка ихтисослашган кластерлар негизида ипак қуртини боқиш учун тут плантатсияларини ташкил этиш каби мавзулар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Пилладан йил давомида бир неча бор ҳосил олиш бўйича соҳа олимларининг тақдимотлари ўтказилди. Маълумки, жаҳон бозорида Хитойнинг ипак толаси сифати ва етиштириш технологиясининг илғорлиги жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ўзбекистонда ҳам мана шундай серҳосил пилла қуртини боқиш ва ундан сифатли ипак толаси олиш бўйича мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, ушбу мўъжазгина жонзотни  парваришлашда янги ташкил этилган “Оналик боғи” ва пилла қуртининг “Янги Андижон” ҳамда “Марҳамат” навларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Дарвоқе, ушбу пилла қурти навларининг афзаллиги шундаки, улардан йилига 3-4 маротаба ҳосил олиш мумкин.

Шунингдек, тадбирда пилла қуртларини озиқлантириш борасида ҳам янги ташаббуслар илгари сурилди.

Навбатдаги ташриф манзили Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги “Ҳарир тола” МЧЖ — пиллани қайта ишлаш корхонаси бўлди. Бу ерда вилоятда етиштирилган пиллани қайта ишлаб, уни ипак кўринишида экспортга йўналтириш йўлга қўйилган.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари вилоятнинг Қўрғонтепа туманида жойлашган “Учқун” МФЙ ҳудудидаги кластерда ҳам бўлдилар ва бу ерда деҳқончилик, чорвачиликдан ташқари пиллачилик ҳам яхши йўлга қўйилганига гувоҳ бўлинди. Эътиборлиси, ушбу кластер бу ердаги аҳолини иш билан таъминлаб, қанчадан қанча оилаларнинг фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мутасаддилар маҳалла аҳлининг турмуш тарзи, иш билан банд этилганлиги каби жиҳатлар билан ҳам батафсил танишишди, тармоқларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться