Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги маҳсулотлар етиштириш ўзлаштирилмоқда

2023-06-13 | Иқтисодиёт

13 июнь куни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «AGRO IMPEX GOLD» хусусий корхонасига қарашли иссиқхона фаолияти билан танишди.

Жараён давомида вазир Азиз Воитов Голландия технологияси асосида жиҳозланган иссиқхонадаги техникалар самарадорлиги билан қизиқди. Бундан ташқари 10 гектар майдонга экилган голубика ўсимлигининг ҳосилдорлик кўрсаткичларига ҳам аҳамият берилди.

Мазкур иссиқхона 2019 йилда барпо этилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,5 млн АҚШ долларини ташкил этади. Иссиқхонанинг 4 гектар майдонига помидор экилган бўлса, қолган 10 гектар майдон голубика учун ажратилган.

Бугунги кунда голубика дунё бозоридаги энг қиммат резавор ҳисобланади. Шу туфайли уни етиштириш ҳажмини ошириш Ўзбекистон иқтисодиётига фақат фойда олиб келади.

Бу борада мутахассислар уни бошқа давлатларга экспорт қилишда узун транспорт йўллари ава қиммат логистика Ўзбекистонга халақит бера олмаслигини айтишади.

Шунингдек, голубикани Осиё бозорлари: Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Ветнамга экспорт қилиш айниқса манфаатли.

«AGRO IMPEX GOLD» хусусий корхонасига қарашли иссиқхонада ҳам 2022 йил давомида умумий қиймати 85 минг АҚШ доллари миқдоридаги голубика экспорти амалга оширилгани диққатга сазовордир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться