Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Водий вилоятларида балиқчиликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

2023-05-12 | Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги вазирининг Фарғона водийсига ишчи ташрифи доирасида балиқчилик хўжаликлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Унда балиқчилик соҳасидаги ишларнинг бориши ва соҳани ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди.

Учрашувда 2023 йилда балиқчилик соҳасида умумий қиймати 1,0 трлн сўм бўлган 241 та лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган бўлиб, бугунги кунгача 240 млрд сўмлик 65 та,  жумладан, Андижонда 6 та, Фарғонада 5 та, Тошкент, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах вилоятларида 4 тадан лойиҳалар ишга туширилгани айтиб ўтилди.

Мисол учун, Учқўрғон туманидаги «Учқўрғон форель балиқ» МЧЖ томонидан умумий қиймати 50 млрд сўмлик балиқчилик лойиҳасини амалга ошириш орқали 700 дона бетон ҳавзалар барпо этилиб, хонадонларни жалб этган ҳолда форель балиғи етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Поп туманида қиймати 11 млрд сўмлик 2 та 35 гектар сув ҳавзаларини интенсивлаштириш ҳамда омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш ишлари якунига етказилиб, 500 тонна балиқ етиштириш амалга оширилмоқда.

Жорий йилда қиймати 10 млн доллар бўлган 4 та хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда соҳага интенсив технологияларни жорий этиш, балиқларнинг янги маҳсулдор зотларини кўпайтириш, уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш тадбирлари орқали 2,6 млн доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Учрашув чоғида вазир Азиз Воитов балиқчилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ишларини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталар экан ҳали фойдаланилмаган мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали балиқ етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида бир қанча йўналишлар:

  • Кам ҳосилдор сунъий сув ҳавзаларига (1 гектарда ўртача 2-4 тонна) аэратор мосламаларини ўрнатиш орқали
  • сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ва ҳосилдорликни 3-4 баробарга ошириш;
  • балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш мақсадида қўшимча янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда 303 нафар янги иш ўринлари яратиш;
  • аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш ишларини янада кенгайтириш мақсадида, жами 840 та хонадонларда интенсив усулда балиқ етиштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштириш, соҳада ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш йўллари ҳақида ҳам ўз тавсияларини берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться