Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Футбол тарихига саёҳат: Ахбор Имомхўжаевнинг янги китоби дунё юзини кўрди

16.04.2019СпортМанба: «Халқ сўзи»

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ахбор Имомхўжаевнинг “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда Халқаро шахмат академияси пайдо бўлди

16.04.2019СпортМанба: ЎзА

Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби энди Халқаро шахмат академияси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Дзюдо: пойтахтимизда Осиё очиқ кубоги бошланди

12.04.2019СпортМанба: ЎзА

Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида дзюдо бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубоги баҳсларига старт берилди. Нуфузли мусобақада Европа ва Осиёнинг 6та давлатидан жами 250 нафар атрофидаги спортчилар ўз омадини синаб кўради.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Қозоғистон билан ҳамкорлик янада кучаяди

05.04.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазири Аристанбек Мухамедули ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди ташриф буюрди.

“Тошкент баҳори” шахмат мусобақаси бошланди

05.04.2019СпортМанба: ЎзА

Кеча шахматга ихтисослаштирилган Республика болалар-ўсмирлар спорт мактабида анъанавий “Тошкент баҳори” турнирига старт берилди.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

04.04.2019СпортМанба: ЎзА

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрель ойи учун рейтингини эълон қилди.

Осиё чемпионати иштирокчилари маълум бўлди

04.04.2019СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 16-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти.

Олимпия ўйинларининг теннис баҳсларига ўзгартириш киритилди

04.04.2019СпортМанба: ЎзА

Халқаро теннис федерацияси (ITF) 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг теннис мусобақасига ўзгартириш киритди.

Спортчиларимиз Италияда ўтказиладиган халқаро турнир ва ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади

04.04.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 7-15 апрель кунлари Италиянинг Пьедкуло шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича анъанавий "Паоло Де Алоэ" халқаро турнири ва ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этади.

 

Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 олимпиадасидаги рейтинги қандай?

02.04.2019СпортМанба: ЎзА

Маълумки, 2018 йилнинг май ойидан бошлаб дзюдо спорти бўйича 2020 йилги Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинлари учун рейтинг очколарини жамғариш бошланган эди.

​Ўзбекистонлик шифокорлар МДҲда тенгсиз

02.04.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

​Тошкентда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири якунланди.

Дзюдочиларимиз Анталия Гран-присида қатнашади

01.04.2019СпортМанба: ЎзА

5-7 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий Гран-при халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

«Doctors community cup – Tashkent-2019»: финалда Марказий Осиё дербиси

29.03.2019СпортМанба: ЎзА

26 мартдан бери пойтахтимиздаги “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонда «Doctors community cup – Tashkent-2019» халқаро турнири ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

​Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўзи ўқиган мактабга китоблар ва спорт жиҳозлари совға қилди

27.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

27 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 4-умумтаълим мактабига бориб, ўзи таълим олган ушбу муассасага спорт жиҳозлари ҳамда шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Ёш шахматчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашади

26.03.2019СпортМанба: ЎзА

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишича, шу йилнинг 1-10 апрель кунлари Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик ёш ақл-идрок спорти вакиллари ҳам иштирок этади.

“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири

26.03.2019СпортМанба: ЎзА

Шу йил 25-30 март кунлари пойтахтимизда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилади. 

Ёшларимиз халқаро турнир ғолиби

26.03.2019СпортМанба: ЎзА

Наманган шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида “G3” туркумига кирувчи халқаро теннис турнири ўтказилди.

I халқаро Тошкент ярим марафони қандай ўтди?

25.03.2019СпортМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

24 март куни соат 9:00 да “Наврўз” халқаро ярим марафонига старт берилди. Марафонда 1700 га яқин дунёнинг 28 давлатидан келган профессионал ва ҳаваскор атлетлар қатнашишди. Шундан 680 нафар иштирокчи 21 км масофа бўйича, 1000 га яқини эса 5 км масофа бўйича ўзаро беллашдилар. Шунингдек, I халқаро Тошкент ярим марафони доирасида имконияти чекланганлар учун 1 километр масофага югуриш баҳслари ҳам ўтказилди.