Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

ХХХ ёзги Универcиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

04.07.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

3 июль куни Италиянинг Неапол шаҳридаги Сан-Пауло стадионида ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Юртимизда Олимпия ва спорт ҳафталиги бошланди

02.07.2019СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Жорий ҳафта юртимизда “Олимпия куни” кенг нишонланади. 6 июль санасига белгиланган мазкур тадбирга тайёргарлик аллақачон бошланиб кетди. Республикамизнинг турли ҳудудларида ушбу кунга бағишланган оммавий спорт тадбирлари бошлаб юборилди.

Чемпионларнинг учдан икки қисми ўзбекистонлик ёш шахматчилар бўлди

28.06.2019СпортМанба: ЎзА

20-27 июнь кунлари пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида XV Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Қишки Олимпия ўйинлари ўтказиладиган шаҳарлар номи маълум бўлди

25.06.2019СпортМанба: ЎзА

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг 134-сессияси иш бошлади. Унда 7 йилдан сўнг бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбон шаҳар номини аниқлаш масаласи кўрилди.

Надия Дусановадан навбатдаги олтин медаль

24.06.2019СпортМанба: ЎзА

Польшанинг Ополе шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича "XIV Opolski Festiwal Skoków" турнири ўтказилди.

Тошкентда Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

21.06.2019СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида шахмат бўйича 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида XV Осиё чемпионати бошланди.

Курашчиларимиз Осиё чемпионатининг биринчи кунида 12 та медални қўлга киритишди

21.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Айни кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Оксанадан туғилган кунига муносиб совға, кумуш медаль муборак!

20.06.2019СпортМанба: ЎзА

Айни кунларда Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича “Korea Cup” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Жиззах-Зомин йўналиши бўйлаб велопойга ўтказилмоқда

19.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан миллий терма жамоа аъзоларини 2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишларини жадал олиб бормоқда.

Спорт гимнастикаси: Ўсмирларимиз Венгрияда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этишади

19.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

27-30 июнь кунлари Венгриянинг Дьёр шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

«Чимён садоси»: Туризм, спорт ва табиатга бўлган меҳр-муҳаббат МДҲ мамлакатларини бир фестивалда жамлади

17.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

15 июнь куни «Чимён садоси - 2019» халқаро экологик-туристик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестивалнинг янги формати спорт туризми бўйича турли мусобақаларни ўтказиш орқали МДҲ мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Спортчиларимиз универсал жанг бўйича жаҳон кубогида зафар қучди

17.06.2019СпортМанба: ЎзА

10 июндан 16 июнгача Украинанинг Николаевская вилоятида универсал жанг бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Дунё сайёҳлик маркази ўзбек кураши чемпионатига мезбонлик қилади

17.06.2019СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Таиланд қироллигининг Паттая шаҳри Тинч океани соҳилларида жойлашган дунё сайёҳларининг энг севимли масканларидан биридир.

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги дебютини нокаут билан бошлади

14.06.2019СпортМанба: ЎзА

Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида қитъа ва жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибига айланган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев бугун тонгда профессионал рингдаги илк жангини ўтказди.

Хоккей бўйича ўзбекистонлик илк тренер-ўқитувчилар тайёрланди

13.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдики, бу мазкур йўналиш тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

"Ҳумо" хоккей клуби Россияда ўтадиган хотира турнирида иштирок этади

12.06.2019СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 16-21 август кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Николай Дроздецкий хотирасига бағишлаб хоккей бўйича турнир ўтказилади.

Салоҳнинг издошлари бизга чўт эмас ёхуд олимпиячиларимиз яна Мисрдан устун келди

12.06.2019СпортМанба: ЎзА

ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга мамлакат олимпиячилари ҳам ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Жаҳон чемпионатида энг яхши натижани қайд этган оғир атлетикачиларимиз муносиб кутиб олинди

11.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1-8 июнь кунлари Фижи давлатининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар энг яхши натижани қайд этишди.

Самарқандда қўл жанги бўйича илк халқаро турнир ўтказилади

11.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

15 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида қўл жангининг профессионал Р-1 йўналиши бўйича илк маротаба халқаро турнир бўлиб ўтади.

Кураш бўйича халқаро мусобақанинг дастлабки ғолиблари аниқланди

10.06.2019СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт комплексида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.