Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири

2019-03-26 | Спорт

Шу йил 25-30 март кунлари пойтахтимизда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилади. 

Фақат шифокорлар қатнашиш ҳуқуқига эга ушбу турнирда Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон номидан иккита жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради. 

Шу муносабат билан бугун пойтахтимизда мусобақага қуръа ташлаш маросими ташкил этилди. Унда халқаро турнир иштирокчилари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Қуръа натижасида жамоалар икки гуруҳга тақсимланди. А гуруҳидан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари жой олишди. В гуруҳини эса шимолий ҳудуд вакиллари, яъни Қозоғистон, Беларусь ва Украина жамоалари тўлдирди. Нима ҳам дердик, бу қуръа ва унинг кўзи кўр, деб бежиз айтишмаган.

Россия номидан ушбу турнирда 40 ёшдан юқори бўлган шифокор-футболчилар иштирок этиш истагини билдирган. Улар бу ёшда жаҳоннинг уч карра чемпиони саналади. Бироқ, руслар пойтахтимизга фақат 28 март куни етиб келишади. Шу сабабли улар гуруҳ баҳсларида қатнашолмайди. Ташкилотчилар шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистондан ҳам 40 ёшдан юқори бўлган шифокорлар жамоасини тузишди ва улар россиялик ҳамкасблари билан биргаликда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирида 5-8-ўринлар учун курашади. 

Мусобақа низомига кўра ўз гуруҳида ғолиб чиққан жамоа ярим финалда нариги гуруҳда 2-ўринни қўлга киритган жамоага қарши финал йўлланмаси учун майдонга тушади. Ғолиблар финалга йўл олишса, мағлуб жамоалар 3-ўрин учун баҳс олиб боради. 

Гуруҳ босқич ўйинлари “Миллий” стадионда ўтказилса, ярим финал ва финал ўйинлари “Жар” стадионида ташкил этилади.
 

Мусобақа тақвими. 

1-тур. 26 март 

11:00. Қирғизистон – Тожикистон 

14:00. Қозоғистон – Беларусь 

2-тур. 27 март 

11:00. Ўзбекистон – Қирғизистон 

14:00. Украина – Қозоғистон 

3-тур. 28 март 

11:00. Тожикистон – Ўзбекистон 

14:00. Беларусь – Украина 

Ярим финал ўйинлари 29 март, финал ва 3-ўрин учун баҳс эса 30 март куни ўтказилади. 

 

Отабек Эшмаматов, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться