Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

2019-04-04 | Спорт

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрель ойи учун рейтингини эълон қилди.

Биз учун қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида эгаллаб турган ўрнидан тўрт поғонага юқорилаб, 85-ўриндан жой олди. Эктор Купер шогирдлари ҳисобида эндиликда 1 279 балл мавжуд. Бу кўрсаткич билан вакилларимиз айни пайтда Осиё терма жамоалари ичида 11-ўринни эгаллаб турибди.
 
ОФКга аъзо давлатлар орасида энг яхши кўрсаткич ҳамон Эронга тегишли бўлиб, улар 1 516 балл билан дунё рейтингида 21-ўринни банд этишган. Сўнгги Осиё кубоги финалчиси Япония эса умумий рўйхатда 26-поғонада қайд этилган. Бу Осиё вакиллари орасида иккинчи энг яхши натижадир. ОФК вакиллари орасида кучли учликни Жанубий Корея якунлаб беради. Улар ҳисобида айни пайтда 1 462 балл мавжуд.
 
Умумий рейтингни 1 737 балл билан ҳамон Бельгия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция эса 1 734 балл билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликка Бразилия терма жамоаси якун ясаб беради.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида Хитойда бўлиб ўтган “China cup-2019” халқаро турнири 3-ўринни қўлга киритган эди.
 

Отабек Эшмаматов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться