Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Халқаро шахмат академияси пайдо бўлди

2019-04-16 | Спорт

Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактаби энди Халқаро шахмат академияси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Бундай нуфузли даражага эга бўлиш академия фаолиятини тубдан янгилашга хизмат қилади. Бу борада мазкур ташкилот томонидан бир қатор дастурлар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга мамлакатимизда шахматнинг оммавийлигини янада ошириш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири, республикамиздаги 150та мактабда шахмат дарслари жорий этилди.

Кеча Халқаро шахмат академияси ўқувчилари ҳузурига россиялик таниқли шахматчи, 2010 йилги Россия ва Европа чемпиони, жамоалар ўртасида икки карра жаҳон чемпионати ғолиби Ян Непомнящий қадам ранжида қилди. 28 ёшли бу иқтидор эгаси шахмат оламида Россиянинг келажаги, дея баҳоланмоқда. У ўқувчилар билан мастер-класс ўтказиб, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан ўйнаган партиясини муҳокама қилди. Шунингдек, болаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

 

Муҳаммад Амин, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться