Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спортчиларимиз Италияда ўтказиладиган халқаро турнир ва ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади

2019-04-04 | Спорт

Жорий йилнинг 7-15 апрель кунлари Италиянинг Пьедкуло шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича анъанавий "Паоло Де Алоэ" халқаро турнири ва ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этади.

 

Ушбу халқаро турнир ва ўқув-машғулот йиғинида миллий ва ёшлар терма жамоаларимиз аъзолари бўлган 25 нафар спортчимиз қатнашади. Улар мураббийларимиз Сергей Тян, Артём Кудряшов ва Фозилбек Хонхўжаев қўл остида шуғулланишади.

23 давлатдан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этадиган тадбирларда вакилларимиз 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида тўқнаш келиши мумкин бўлган спортчиларнинг техник-тактик услубларини ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу халқаро мусобақа спортчиларимиз учун 2019 йилнинг август-сентябрь ойларида Австрияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори натижага эришиш учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, халқаро турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосий таркибига киришга номзод бўлган спортчиларнинг жисмоний ва тайёргарлик ҳолати ўрганилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться