Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшларимиз халқаро турнир ғолиби

2019-03-26 | Спорт

Наманган шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида “G3” туркумига кирувчи халқаро теннис турнири ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақа иштирокчилари яккалик ва жуфтлик баҳсларида куч синашди.
 
Ўғил болалар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Азиз Дадабоев ва Иброҳимжон Ўринов тандеми мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Улар финал учрашувида голландиялик Тиймен Луф ва россиялик Марат Шарипов жуфтлиги устидан 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
 
Қизлар ўртасида эса ҳамюртларимиз Ясмина Каримжонова ва Севил Йўлдошева ҳал қилувчи ўйинда белоруслик Алёна Фалей ва Евиалина Ласкекич тандемига 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Яккалик баҳсларида ўғил болалар ўртасида россиялик Павел Вербин биринчиликни қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида белоруслик Алёна Фалей шоҳсупага кўтарилди.
 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться