Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 олимпиадасидаги рейтинги қандай?

2019-04-02 | Спорт

Маълумки, 2018 йилнинг май ойидан бошлаб дзюдо спорти бўйича 2020 йилги Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинлари учун рейтинг очколарини жамғариш бошланган эди.

Айни пайтга келиб жаҳон чемпионати, Мастерс, Катта дубулға, Гран-при каби кўплаб нуфузли турнирлар ўтказилди ва унда полвонлар қимматли рейтинг очколарини жамғариб боришмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти мамлакатимиз дзюдочиларнинг Токио-2020 олимпиадаси рейтингидаги ўринларини эълон қилди.

-60 кг:

1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2251 очко

8. Шарофиддин Лутфуллаев – 1220 очко (йўлланма зонасида)

35. Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:

1. Жоширо Маруяма (Япония) – 2250 очко

13. Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида)

24. Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:

1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 1955 очко

15. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 831 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:

1. Саги Муки (Исроил) – 1975 очко

39. Шарофиддин Болтабоев – 348 (йўлланма зонасида эмас)

-90 кг:

1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2451 очко

54. Давлат Бобонов – 261 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:

1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 2351 очко

23. Муҳаммадкарим Хуррамов – 626 (қитъавий квота)

+100 кг:

1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2255 очко

4. Бекмурод Олтибоев – 1360 очко (йўлланма зонасида)

Гувоҳи бўлганингиздек, айни пайтда 6 нафар дзюдочимиз олимпиада ўйинлари учун бериладиган йўлланма зонасида туришибди ва улар орасида энг яхши имкониятга оғир вазнли полвонимиз Бекмурод Олтибоев эга.

Токио-2020 олимпиадасига рейтинг балларини йиғишнинг сўнгги муддати эса 2020 йил 25 май этиб белгиланган. Умид қиламизки, бир йилдан ошиқроқ вақт давомида қолган спортчиларимиз ҳам ўз рейтингини яхшилаб олади ва XXXII ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Манба: ЎзА

Поделиться