Халқаро теннис федерацияси (ITF) 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг теннис мусобақасига ўзгартириш киритди.
Унга кўра, эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларнинг финали кўпи билан уч сет, яъни икки сетда ғалаба қозонгунича давом этадиган бўлди. Аввал теннисчилар ғолиблик учун ҳатто 5 сетгача кураш олиб боришар эди.
Шунингдек, жуфтликлар ўртасидаги учрашувларнинг учинчи сети тай-брейкка қадар ўтказилади. Унда теннисчилар ўн очкогача рақобатлашади.
"ITF"нинг бундай қарори теннисчиларнинг мусобақа давомида жисмоний ҳолатларини яхши сақлаб қолиши учун имконият яратади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА