Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Тошкентда велотрек бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди

27.08.2019СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун пойтахтимизда велотрек бўйича А.Юдин хотирасига бағишланган Республика очиқ турнири старт олди. Мазкур мусобақа катталар ва 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил қилинган.

Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

27.08.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Пойтахтимизда ташкил этилган оммавий саломатлик тадбирларида 10 мингга яқин аҳоли иштирок этди

26.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётир. Президентимизнинг ўтган йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда моҳир қиличбозлар беллашади

22.08.2019СпортМанба: ЎзА

Сентябрь ойида пойтахтимизга жаҳоннинг энг моҳир қиличбозлари нуфузли турнирда иштирок этиш учун ташриф буюради.

Тошкентда хоккей бўйича халқаро турнир ўтказилади

22.08.2019СпортМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 23-24 август кунлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади.

Паралимпиячилар киберспортда беллашишди

21.08.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига қаратилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси корхона ва ташкилотлари турли тадбирларни амалга оширмоқда. 

Тошкент сентябрь ойида яна халқаро хоккей турнирига мезбонлик қилади

13.08.2019СпортМанба: ЎзА

Ўзбекистон спорти учун ёз мавсумининг энг муҳим воқеаларидан бири, шубҳасиз “Humo” хоккей клубининг янгидан шакллантирилгани бўлди.

Полвонларимиз Беларусда шоҳсупага кўтарилди

13.08.2019СпортМанба: ЎзА

Беларуснинг Минск шаҳрида эркин кураш бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўтказилди.

“ОКМК” СМда жаҳон чемпионати давом этмоқда

12.08.2019СпортМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “ОКМК” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Осиё чемпионатида 10 нафар боксчимиз олтин медални қўлга киритди

09.08.2019СпортМанба: ЎзА

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақа 14 вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, улардан 12 тасида терма жамоамиз вакиллари финалга чиққан эди.

Тошкентда жаҳон чемпионати тантанали очилди

08.08.2019СпортМанба: ЎзА

7 август куни пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи“да таэквондо (WT) бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. 

Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

02.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 8-11 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Тўққиз боксчимиз чорак финалда

01.08.2019СпортМанба: ЎзА

Россиянинг Каспийск шаҳрида бокс бўйича ўтаётган анъанавий халқаро турнирда 9 нафар чарм қўлқоп усталаримиз чорак финалга йўл олди.

Боксчиларимиз халқаро турнирни ғалаба билан бошлади

31.07.2019СпортМанба: ЎзА

Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича Магомед-Салам Умаханов хотирасига бағишланган XXI халқаро мусобақани вакилларимиз муваффақиятли бошлади.

МВСК аъзолари Иорданияда ўтказилган халқаро мусобақада совриндорлар қаторидан жой олди

30.07.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Иордания пойтахти Амман шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Эл-Хасан кубоги» халқаро мусобақаси ўтказилди. Унда юртимизнинг тўрт нафар вакили қатнашди ва барчаси шоҳсупага кўтарилди. Улардан икки нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби (МВСК) аъзоси бўлди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллади

29.07.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 24-29 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар дўстона армияларининг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган мусобақада иштирок этиб қайтди.

Беш ташаббус - беш имконият

22.07.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан республикамиз бўйлаб мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мароқли ташкил этиш мақсадида турли қизиқарли акциялар, жонли мулоқотлар, кўргазмалар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун Паола Плиеого ва бошқа саблячи қизларимиз ЖЧда иштирокларини бошлашади

17.07.2019СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун саралаш баҳсларининг сўнгги куни ўтказилиб, унда эркаклар ўртасида рапира, аёллар ўртасида сабля қуролида баҳслар ўтказилади.

Ўзбекистон ёзги Универсиададаги дастлабки медални қўлга киритди

05.07.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Италиянинг Неапол шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Универсиаданинг дзюдо бўйича биринчи кун баҳслари якунланди. Ушбу беллашувларда эркаклар ва аёллар терма жамоаси жами 4 та вазнда татамига кўтарилди.