Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Ёш шахматчиларимиз тож билан қайтди

04.12.2018СпортМанба: ЎзА

24 ноябрь – 3 декабрь кунлари Туркиянинг Кўния шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Жаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди. 

Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

04.12.2018СпортМанба: ЎзА
Мамлакатимизда 2019 йилнинг 22-28 апрель кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Мамлакатимизнинг энг кучли стол теннисчилари аниқланди

27.11.2018СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Муайтайчиларимиздан жаҳон кубогида 3 та олтин медаль

26.11.2018СпортМанба: ЎзА
Туркиянинг Анталия шаҳрида муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтган жаҳон кубогида спортчиларимиз уч олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

Шахматчиларимиз Ғарбий Осиёда тенгсиз

23.11.2018СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати якунланди.

Шахматчиларимиздан 91 та медаль!

23.11.2018СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимизда шахмат бўйича 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати ниҳоясига етди.

Гўзал Исматова чорак финалга чиқди

20.11.2018СпортМанба: ЎзА

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги XI жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. 

Ўзбекистонда VAR тизими татбиқ этилиши мумкин

20.11.2018СпортМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов​ Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди.

Ғолиб ва совриндорлари орасида ҳамюртларимиз ҳам бор

12.11.2018СпортМанба: ЎзА

Кеча гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида қиличбозлик (шпага) бўйича сателлит турнири бўлиб ўтди.

Атлетларимиз тантанали кутиб олинди

12.11.2018СпортМанба: ЎзА

Бугун атлетларимиз Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан қайтиб келди.

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-при халқаро турнири ниҳоясига етди

12.11.2018СпортМанба: ЎзА

+100 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан полвонимиз Бекмурод Олтибоев дзюдо бўйича ўтказилган Халқаро Гран-при турнирида кумуш медалга эга чиқди.

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бошланди

09.11.2018СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди.

Энг кучли қиличбозлар Тошкентда баҳслашади

09.11.2018СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимизда жорий йилнинг 11 ноябрь куни эркаклар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналишида халқаро “Сателлит“, 17-18 ноябрь кунлари эса ўсмирлар ва қизлар ўртасида сабля бўйича жаҳон кубоги ўтказилади.

Юртимизда спортни оммалаштиришда Хитой тажрибасидан фойдаланилади

06.11.2018СпортМанба: ЎзА

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янь билан учрашув бўлиб ўтди.

Спорт таълими: кадрлар тайёрлашнинг бугунги ҳолати қандай?

05.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия соҳаси бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Ўзбекистонда спорт таълими соҳасини ривожлантириш, спортчиларни тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида финалга чиқди

29.10.2018СпортМанба: ЎзА

​Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жасур Матчанов МОҚда FINA Президенти билан юртимизда сув спорт турларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

24.10.2018СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Пойтахтимизда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақага бир қатор мартабали меҳмонлар ташриф буюришган. Жумладан Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Президенти Хулио Сезар Маглионе, Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таха Сулаймон Ал-Кишри каби мутасаддилар айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб туришибди.

Ўзбекистонда янги бадминтон маркази очилади

22.10.2018СпортМанба: ЎзА

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида жойлашган Бадминтон маркази яқин 10 кун ичида ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очади.