Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Doctors community cup – Tashkent-2019»: финалда Марказий Осиё дербиси

2019-03-29 | Спорт

26 мартдан бери пойтахтимиздаги “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонда «Doctors community cup – Tashkent-2019» халқаро турнири ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

Бугун турнирнинг ярим финал ўйинлари ўтказилиб, финалга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди. Унга кўра ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон ҳамда кутилмаганда тожикистонлик шифокорлар ўзаро куч синашадиган бўлди.

Ярим финалнинг дастлабки учрашувида Ўзбекистон ва Беларусь терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Гарчи вакилларимиз илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олган бўлса-да, ҳисобни биринчи бўлиб беларуслик шифокорлар очди. 10-дақиқада Влад Григорукнинг аниқ зарбаси меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўтказиб юборилган голдан кўп ўтмай Нодир Баҳодиров вазиятни тиклади. 33-дақиқада эса Азлиддин Салоҳиддиновнинг голидан кейин ўзбекистонлик шифокорлар ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг устунлигида ўтиб, яна ўша Салоҳиддинов ҳамда Шавкат Юсупов рақиб дарвозасини бир мартадан аниқ нишонга олди ва Ўзбекистон 4:1 ҳисоби билан йирик, шу билан бирга иродали ғалабага эришди.

Ҳамюртларимиз финалда Тожикистон терма жамоаси билан куч синашадиган бўлди. Бу икки жамоа битта гуруҳдан жой олган ва ўшанда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Ярим финалда тожиклар мусобақа фаворитларидан бири Қозоғистонни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Шуни таъкидлаш керак, ўйин борасида қозоғистонлик шифокорлар яққол устунликка эга бўлди, бироқ яратилган вазиятларни голга айлантириш борасида омад тожик шифокорларига кулиб боқди. Шундай қилиб финалда Ўзбекистон – Тожикистон терма жамоалари куч синашса, 3-ўрин тақдирига Қозоғистон ва Беларусь терма жамоалари ойдинлик киритиб беради.

Бугун 5-8-ўринлар учун ҳам ўйинлар ўтказилди. Дастлаб Украина терма жамоаси қирғиз ҳамкасбларини 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда Россия ва Ўзбекистоннинг 40 ёшдан юқори шифокор-футболчилари баҳс олиб боришди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад ҳамюртларимизга кулиб боқди – 5:4, Ўзбекистон фойдасига.

Эртага Украина ва Ўзбекистон-2 жамоалари 5-ўрин учун баҳс олиб борса, Россия ҳамда Қирғизистон терма жамоалари 7-ўрин масаласига ойдинлик киритади. Финал учрашуви эртага “ЖАР” стадионида соат 14:00да бошланади.

 

Отабек Эшмаматов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться