Айни кунларда Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича “Korea Cup” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, мусобақа терма жамоамиз етакчиси, дунё спорт гимнастикаси афсонасига айланган спортчимиз Оксана Чусовитина учун муваффақиятли якунланди.
Бугун ўзининг 44-баҳорини қарши олаётган спортчимиз мусобақанинг таяниб сакраш баҳсларида 14.550 балл жамғарди. Бу натижа эса якунда ҳамюртимизга кумуш медални тақдим этди.
“Korea Cup” мусобақасининг ушбу йўналишида ғолибликни мезбон спортчи Ё Сонг Жонг қўлга киритди. Мексикалик спортчи Алекс Морено эса шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Спорт гимнастикаси. Korea Cup.
Таяниб сакраш, аёллар
1. Ё Сонг Жонг (Жанубий Корея) – 14.817
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.550
3. Алекс Морено (Мексика) – 14.367
Шу тариқа фахрий спортчимиз ўзининг туғилган кунига муносиб совға тайёрлади. Биз ҳам ўз навбатида Чусовитинани ушбу муваффақият билан қутлаб қоламиз.
Манба: ЎзА