Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоккей бўйича ўзбекистонлик илк тренер-ўқитувчилар тайёрланди

2019-06-13 | Спорт

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдики, бу мазкур йўналиш тараққиётида янги даврни бошлаб берди.

Хусусан, жорий йил март ойида пойтахтимизда муҳташам кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи фойдаланишга топширилди, бир қатор вилоятларда ҳам музей саройларини қуриш режалаштирилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан мазкур иншоотлардан самарали фойдаланиш, ёшларимизни қишки спорт турлари билан муносиб шуғуллантириш учун илғор хорижий олий муассасалари билан ҳамкорликда малакали тренерлар тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган эди.

Жумладан, ўтган йилнинг октябрь ойида Россиянинг П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети раҳбарияти билан бир неча маротаба музокаралар ўтказилиб, ҳамкорликда тренерлар тайёрлаш бўйича келишувга эришилган эди.

Икки томонлама ҳамкорлик шартномасига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчилари Давлетмуродов Султон ва Каримов Абдухамид П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетига ўқишга юборилди.

Университетнинг Тренерлар тайёрлаш олий мактаби дастурига асосан “Юқори малакали хоккейчиларни тайёрлаш назарияси ва методикаси” профессионал қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тугаллаган юртдошларимизга хоккей бўйича тренер-ўқитувчи дипломи топширилди. Ушбу мутахассислар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида очилиши режалаштирилган хоккей йўналишига қабул қилинадиган талаба-ёшларни ўқитиш методлари, фан ўқув дастурлари, ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ҳамда Россия Федерациясининг П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университетининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида Ўзбек-Беларусь ҳамда Ўзбек-Рус қўшма факультетларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться