Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Чимён садоси»: Туризм, спорт ва табиатга бўлган меҳр-муҳаббат МДҲ мамлакатларини бир фестивалда жамлади

2019-06-17 | Туризм

15 июнь куни «Чимён садоси - 2019» халқаро экологик-туристик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестивалнинг янги формати спорт туризми бўйича турли мусобақаларни ўтказиш орқали МДҲ мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган.

«Чимён садоси - 2019» халқаро экологик-туристик фестивалининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати Л.Кашалапова, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси раиси Л.Козловский ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили сўзга чиқди.
 
Шу билан бирга, тадбир доирасида ёш истеъдодли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туризмга оид муаллифлик қўшиқлар танлови ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар клублари иштирок этишди.
 
Фестиваль дастурига кўра, спорт туризми ва скайраннинг бўйича қатор мусобақалар ҳамда «Биз озода Чимён тарафдоримиз» экологик акцияси ўтказилади.
 
«Чимён садоси - 2019» халқаро экологик-туристик фестивалининг асосий мақсадлари ёшларни соғлом турмуш тарзига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда спорт ва тоғ туризмини ривожлантириш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться