Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кураш бўйича халқаро мусобақанинг дастлабки ғолиблари аниқланди
2019-06-10 | Спорт
Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт комплексида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Кечаги беллашувлар мобайнида эркаклар ўртасида -60, -66, -90, -100 ва аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Биринчи кун якуни бўйича полвонларимиз 4 та олтин. 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Эслатиб ўтамиз, мусобақа катта соврин жамғармасига эга бўлиб, унда ғолиб чиққан курашчи 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотига эга бўлади. Эътиборингизга кечаги дастурда ғолиб ва совриндор бўлган курашчилар рўйхатини ҳавола қиламиз:
-60 кг:
1. Чори Зоиров (Ўзбекистон)
2. Аманхан Оскенбаев (Қозоғистон)
3. Меърожиддин Чақмор (Афғонистон)
3. Фурқат Маъруфжонов (Ўзбекистон)
-66 кг:
1. Жаъфар Фирузободий (Эрон)
2. Миржон Тўхтаев (Ўзбекистон)
3. Шуайб Муҳаммадюсуф (Афғонистон)
3. Қобулжон Аҳмедов (Ўзбекистон)
-90 кг:
1. Шермуҳаммад Жандриев (Ўзбекистон)
2. Жамалбек Асилбекули (Қирғизистон)
3. Нурислом Идрисов (Қирғизистон)
3. Муҳаммадали Шамсиддинов (Ўзбекистон)
-100 кг:
1. Эркин Дониёров (Ўзбекистон)
2. Ҳамед Рашидий (Эрон)
3. Алмаз Шакаров (Қозоғистон)
3. Элбек Абдуллаев (Ўзбекистон)
-52 кг:
1. Гулнор Сулаймонова (Ўзбекистон)
2. Чиа-Вен Соу (Хитой Таипейи)
3. Ойсулув Абдумаликова (Ўзбекистон)
3. Элиза Абдуқодирова (Қирғизистон)
Қолган вазн тоифасидаги беллашувлар ва мусобақанинг ёпилиш маросими бугун бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси