Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон чемпионатида энг яхши натижани қайд этган оғир атлетикачиларимиз муносиб кутиб олинди

2019-06-11 | Спорт

1-8 июнь кунлари Фижи давлатининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар энг яхши натижани қайд этишди.

Жаҳон биринчилигида дунёнинг 47 та давлатидан ташриф буюрган 248 нафар спортчилар 16 вазн тоифасида 64 та медаль жамғармаси учун баҳс олиб боришди.

Ушбу нуфузли мусобақада икки нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жами 6 та олтин медални қўлга киритиб, эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу мусобақада иштирок этган спортчиларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келди. Фижидан ёруғ юз билан қайтган вакилларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Кутиб олиш маросимида иштирок этган Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов ва Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимизни ғалабалар билан қутлашар экан, улардан келгусидаги нуфузли мусобақаларда ҳам шу каби зафарли юришлар кутилаётганини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида дастлаб -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Эргашев жами 314 кг (141 кг + 173 кг) натижа кўрсатиб, 3 та олтин медални қўлга киритган эди. Эътиборли жиҳати ёш атлетимиз ўзининг энг яқин таъқибчисини 7 килограммга ортда қолдирди. (Енгил вазнларда бундай фарқ етарлича катта устунлик саналади)

Жамоамизга навбатдаги 3 та олтинни эса - 109 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда иштирок этган Акбар Жўраев тақдим этди. Жами 398 кг (182 кг + 216 кг) натижа қайд этган ёш атлетимиз иккинчи ўринни эгаллаган спортчидан жами 14 кг га яхши натижа кўрсатди ва ишончли ғалаба қозонган эди.

Энг муҳими ёш атлетларимизТокио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться