10 июндан 16 июнгача Украинанинг Николаевская вилоятида универсал жанг бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Иккита йўналишда ташкил этилган беллашувларда мамлакатимиз терма жамоаси 28 нафар атлетлари билан муваффақиятли иштирок этди.
10 та вазн тоифасида ўтказилган мусобақаларда дунёнинг 15 мамлакатидан ташриф буюрган болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ғолиблик учун беллашди.
Муросасиз баҳслар остида ўтган жаҳон кубоги мусобақаларида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари хам муваффақиятли натижаларни қўлга киритишди.
12-13 ёшлилар ўртасида ўтказилган беллашувларда Қидиров Дилшод, 14-15 ёшлилар ўртасида еса Бегзод Абдураззоқов , 16-17 ёшлилар ўртасида ўтган баҳсларда Бегзод Бегмановлар ўз вазн тоифасида жаҳон кубоги ғолибига айланишди.
Қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Наргиза Шоятова ўз вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди.
Шундай қилиб, жаҳон кубоги якуни бўйича мусобақа мезбони Украина 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин молдавиялик атлетларга насиб этди, Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 3-ўринга сазовор бўлишди.
Манба: ЎзА