Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда қўл жанги бўйича илк халқаро турнир ўтказилади
2019-06-11 | Спорт
15 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида қўл жангининг профессионал Р-1 йўналиши бўйича илк маротаба халқаро турнир бўлиб ўтади.
Қоидага кўра, мусобақа иштирокчилари жангдан олдин, 14 июнь куни вилоят мусиқали драма театри олдидаги саҳнада юзма-юз учрашади ва тарозидан ўтишади.
Дастурдаги асосий ва рейтинг жангларида Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, АҚШ ва Ўзбекистон қўл жанги усталари қатнашади.
Асосий жанг ғолиби 2000, иккинчи ўринни эгаллаган спортчи 1000 АҚШ долларига эга бўлади. Рейтинг жанглари ғолибларига 1000, иккинчи ўрин соҳибларига 500 доллар ажратилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, куннинг асосий жанги иштирокчилари - ўзбекистонлик Жаҳонгир Жумаев ва Россиялик Магомед Ибрагимов аввал ҳам, Москвада бўлиб ўтган турнирнинг матч-реванш йўналишида тўқнаш келишган. Ўша жангда Жаҳонгирнинг қўли баланд келган эди.
Рўйхатдан ўтган 12 профессионал спортчидан 5 нафари Ўзбекистон вакилларидир.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги