Польшанинг Ополе шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича "XIV Opolski Festiwal Skoków" турнири ўтказилди.
Дунёнинг энг кучли атлетлари ўртасида ўтган мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини Надия Дусанова муносиб ҳимоя қилди. Надия кескин ва муросасиз кечган баҳсларда италиялик Алессия Трост ҳамда украиналик Ирина Геращенкони ортда қолдириб олтин медалга сазовор бўлди.
Энди атлетимиз Францияда ўтадиган "Meeting Elite de Montgeron" мусобақасида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Надия Дусанова 4-7 июнь кунлари Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида ўтган енгил атлетика бўйича Осиё Гран-приси олтин медалларини қўлга киритган эди.
Манба: ЎзА