Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юртимизда Олимпия ва спорт ҳафталиги бошланди

2019-07-02 | Спорт

Жорий ҳафта юртимизда “Олимпия куни” кенг нишонланади. 6 июль санасига белгиланган мазкур тадбирга тайёргарлик аллақачон бошланиб кетди. Республикамизнинг турли ҳудудларида ушбу кунга бағишланган оммавий спорт тадбирлари бошлаб юборилди.

Бугун Бухородаги жаҳонга машҳур Арк қўрғонида “Олимпия куни”га бағишланган оммавий соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпизмнинг эзгу ғояларини илгари суриш мақсадида ташкил этилаётган ушбу тадбирда ўн минг киши иштирок этди.

Арк қўрғонида жам бўлган қатнашчилар Олимпизм тимсолини ифодаловчи 5 хил рангдаги футболкаларда Олимпиада ҳалқасини шакллантирдилар. Тадбирда, шунингдек, халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган бухоролик спортчилар ҳам иштирок этишди.

Саҳнада спортнинг бадиий гимнастика, бокс, таэквондо турлари билан шуғулланадиган спортчилар маълум шакл асосида ҳаракатланишди. Саҳна атрофи ва ҳалқа узра Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда давлатимиз байроқлари жойлаштирилди.

Маълумот учун, бу йилги «Олимпия куни» илк маротаба бутун Республикамиз бўйлаб умуммиллий халқ сайли тарзида нишонланади. Бундан кўзланган мақсад – юртимиз аҳолисининг турли қатламини, айниқса, ёшларни мана шундай эзгу ғоя остида бирлаштириш, уларни спортга жалб этишдир. Халқаро «Олимпия куни»нинг асосий тадбирлари 5-6 июль санасига белгиланган бўлса, пойтахтимиздаги бош тантана 6 июль куни «Ҳумо арена» муз сайройида эстрадамиз юлдузларининг иштирокида катта гала-концерт тарзида ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться