Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фан

Ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

06.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5 март куни миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги белгиланган чора-тадбирлар, шунингдек, уларнинг фан ва техника ривожланишидаги ўрни” мавзусидаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Тошкент кимё-технология институтида Копенгаген университети профессорлари иштирокида курс ташкил этилди

05.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент кимё-технология институтида Копенгаген университети билан имзоланган шартнома асосида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ ICM K107 кредит мобиллик дастури ёрдамида талабалар учун қисқа курс ташкил этилди.

Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитаси мажлиси

05.03.2019СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 4 март куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрганлар сони 4 мингдан ошди

04.03.2019ФанМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Бу ҳақда Самарқанд вилояти матбуот уйида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Илмий мунозаралар клуби​

01.03.2019ФанМанба: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш олимлар кенгаши ташаббуси билан ёш олимларнинг “Илмий мунозаралар клуби” ташкил этилди.

“Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди

28.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

2019 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт” мавзусида давра суҳбати

28.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

27 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт” мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат статистика қўмитаси, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ходимлари, ТАТУ ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Инновация вазирлиги амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларни молиялаштиришни бошлади

25.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йил 22 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019–2021 йилларга мўлжалланган амалий илмий-техник лойиҳалар, инновацион ишланмалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳа раҳбарларига сертификатларни тантанали топширди.

Олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини электрон бошқариш тизими яратилди

22.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Дастур олий таълим муассасалари рейтингини таълим сифати индикаторлари (илмий фаолият, ўқитиш сифати, талабалар билими ва битирувчилар сифати, моддий-техник таъминот, АКТ ни қўллаш ва бошқалар) асосида мониторинг қилиш учун мўлжалланган.

“Элтехсаноат” АК ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида Интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси” мавзусидаги семинар

21.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

2019 йил 19 февралда Агентликда “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик мутахассислари томонидан “Элтехсаноат” АК ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида Интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси” мавзусида семинар ўтказилди.

Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро“ медали ва “Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона“ мукофотига танлов эълон қилинади

20.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро“ медали ва “Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона“ мукофоти олий категорияли махсус мукофот бўлиб ҳисобланиб, ихтирочилик, ижодкорлик ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, ихтирочилар, муаллифлар имиджини яратиш ва интеллектуал мулкни ўз фаолиятида эффектив фойдаланувчи миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида БИМТ томонидан таъсис қилинган.

Австралиялик профессор ватандошимиз иштирокида талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун видеосеминар ўтказилди

18.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида видеосеминар ташкил ўтказилди.

“Академик фан ва замонавий ахборот технологиялари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар

14.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сейсмология Институти

2019 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташаббуси билан Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Дубна, Россия) Ахборот технологиялари лабораторияси етакчи олимлари ва Марказий Осиё тадқиқот ва таълим тармоғи (CAREN) вакиллари иштирокида “Академик фан ва замонавий ахборот технологиялари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

08.02.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Абитуриентларнинг ОТМларга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган "UNIVERSITIES.UZ"​ дастури яратилди

07.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари томонидан абитуриентларнинг ОТМларга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган "UNIVERSITIES.UZ"​ дастури яратилди.

Россиялик ихтирочиларга “Катализатор тўрлари учун платинали қотишма“ ихтироси учун патент берилди

31.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

“В.Н.Гулидов номидаги Красноярск рангли металлар заводи“ очиқ акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан кимё саноатида қўлланадиган катализаторли тўрлар учун мўлжалланган платинали қотишма ихтиро қилинди.

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида инновацион фаолиятга кенг йўл очилмоқда

31.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

30 январь куни олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Нанкинг политехника институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

30.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Жорий йилнинг 26 январь куни “Ўзстандарт” агентлигида Хитой Халқ Республикасининг Нанкинг политехника институти вице-президенти жаноб Чжан Сяоцзюнь рахбалигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.