Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Элтехсаноат” АК ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида Интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси” мавзусидаги семинар
2019-02-21 | Жамият
2019 йил 19 февралда Агентликда “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик мутахассислари томонидан “Элтехсаноат” АК ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасида Интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчилари Агентлик мутахассисларига товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва ҳаммага маълум бўлган белгиларнинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишига оид ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб керакли жавобларни олдилар, шунингдек ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир сўнггида йиғилиш қатнашчилари бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги