Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россиялик ихтирочиларга “Катализатор тўрлари учун платинали қотишма“ ихтироси учун патент берилди
2019-01-31 | Фан
“В.Н.Гулидов номидаги Красноярск рангли металлар заводи“ очиқ акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан кимё саноатида қўлланадиган катализаторли тўрлар учун мўлжалланган платинали қотишма ихтиро қилинди.
Ушбу ихтиронинг вазифаси барқарор механик хусусиятларга эга бўлган ва юқори каталитик фаолликни сақлаган ҳолда ундан тайёрланган каталитик пакетларнинг узоқ ишлатилишини таъминлайдиган катализатор тўрлари учун платинали қотишма таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
Россиялик ихтирочилар Ефимов Валерий ва Мамонов Сергейларга Агентлик томонидан IAP 05695 рақамли патент берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги