Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди

2019-02-28 | Фан

2019 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари, ҳамда нашриётлар бош муҳаррирлари ва таржимонлар иштирок этдилар.

Хабарингиз бор, охирги 3 ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясига оид 3 та Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида қонунлар қабул қилинди. Жумладан, 2018 йил 26 декабрда “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Женева конвенцияси“га қўшилиш тўғрисида (ЎРҚ-511-сонли), 2019 йил 16 февралда “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси“га (ЎРҚ-519-сонли) ва “Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси“га (ЎРҚ-520-сонли) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги қонунлари қабул қилинди.

Матбуот анжуманининг мақсади айнан санъат, адабий ва бадиий асарлар муаллифлари, ижрочилар ва уларнинг фонограммаларни такрорлаш борасидаги ҳуқуқларини муҳофаза қилишда, шунингдек жаҳон адабиёти намуналарини таржима қилишда ушбу қонунларнинг аҳамияти тўғрисида кенгроқ маълумот бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг юқоридаги халқаро шартномаларга қўшилиши муносабати билан мамлакатимиз ўз зиммасига олган мажбуриятлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат бўлди. 

Тадбир иштирокчилари томонидан жаҳон адабиёти намуналари, ҳамда ўзбек адабиёти асарларини таржима қилиш, уларни тарқатиш ҳуқуқлари тўғрисида Халқаро шартномалар қоидалари, уларга риоя қилиш тартиблари тўғрисидаги масалалар қизғин муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться