Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фан

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазири Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди

22.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов жорий йилнинг 21 август куни Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб, муассасанинг фаолияти, у ерда амалга оширилаётган илмий ишлар ҳамда шарт-шароитлар билан танишди.

Ўзбекистон ва Беларусь ёш олимлари рекомбинант ҳайвон оқсилларини ўрганмоқда

20.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон—Беларусь илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида 100 нафардан ортиқ ёш олимлар Беларусь Миллий Фанлар академияси ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлигининг ихтисослашган ташкилотларида илмий стажировкарини оширмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь давлатлари ўртасида илғор тажриба алмашиниш ва илмий алоқаларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган илмий стажировкалар юқори даражада ташкил этилди.

Кимёвий ўғитларсиз мева-сабзавот етиштириш йўллари ўрганилмоқда

20.08.2019ФанМанба: ЎзА

Пойтахтимизда “Барқарор қишлоқ хўжалиги“ мавзуида VI Осиё PGPR халқаро анжумани ўтказилди.

Илм-фан тараққиёт йўлини очиб беради

15.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Замонавий дунёда илм-фан тараққиёт воситаси бўлиб, дунё мамлакатлари иқтисодиётини инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим элементларидан биридир. Ўзбекистон йирик илмий марказ ҳисобланади — юртимизда ривожланган илмий-тадқиқот базаси ҳам мавжуд, илмий салоҳият ҳам етарли.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлашдаги халқаро алоқалар мустаҳкамланмоқда

13.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги 15 нафар ёш олимни Германияга юборади

13.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Германия Таълим ва тадқиқотлар вазирлиги билан ҳамкорликда пухта тадқиқот режасига эга 15 тагача ўзбекистонлик ёш олимларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастурини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Тожикистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Фан ва янги технологияларни инновацион ривожлантириш маркази ўртасида меморандум имзоланди

12.08.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2019 йилнинг 8–9 август кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ислом тараққиёт банки, БМТ Озиқ-овқат ташкилоти, Қурғоқчилик масалаларини тадқиқ этиш ва таълими бўйича халқаро платформа (International Platform for Dryland Research and Education – IPDRE), АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ECFS ташкилоти ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда манфаатдор томонлар билан биргаликда ташкил этилган кўп тармоқли форум якунланди.

Евроосиё Кончилик Академияси академиги НавДКИ ректорини Евроосиё фанлар академиясининг Минскда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишига таклиф қилди

09.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги доирасида Беларусь Миллий техника университетида қисқа муддатли илмий стажировка ўтаётган 11 нафар Навоий Давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистоннинг турли ОТМ ва ИТМлари 5 нафар тадқиқотчилари Минск области,  Солигорск шахрида жойлашган Солигорск ресурс тежаш муаммолари институтида бўлиб, илмий-тадқиқот лабораториялари, ишлаб чиқариш цехлари иши билан танишдилар.

Мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексларини ривожлантириш дастури тайёрланди

01.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Унга кўра, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолият тубдан такомиллаштирилиб, идоралараро ва инновацион синов ва калибрлаш лабораториялари комплексини ривожлантириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш орқали савдодаги техник тўсиқларга барҳам берилишига эришилади.

Ўзбекистонлик ёш олимлар Беларусь Миллий Фанлар академиясида оқсил ва пептидли дори препаратлар устида тадқиқотлар олиб бормоқдалар

01.08.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизнинг 100 нафарга яқин ёш олимлари ва 30 нафарга яқин олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проекторлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Беларусь Республикасида қисқа муддатли илмий стажировкани ўтамоқдалар. Ўзбекистон-Беларусь келишувлари доирасида ташкил этилган ёш олимларнинг илмий стажировкаси Минск шаҳридаги ташкил қилинган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Беларусь Республикаси Фанлар академияси билан қўшма илмий лабораториялар ташкил этади

31.07.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 29 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул ходимлари ва ҳозирги кунда Беларусь Республикасида илмий стажировкада бўлиб турган 130 га яқин ёш олимлар Беларусь Фанлар академияси Президиумига ташриф буюрдилар.

Болаларнинг нутқ талаффузини тўғри шакллантириш учун ЭҲМ дастури яратилди

31.07.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан нутқида нуқсонлари бўлган ёки нутқ функцияларини ривожлантириш ва қайта тиклаш зарур бўлган мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни ўқитиш учун мўлжалланган дастур яратилди. Дастур ҳарфлар ва предметлар тасвирлари, рангли суратлар, шунингдек сўзларнинг аудио ёзувлари мавжуд бўлган маълумотлар базасини ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар логопедлар тажрибаларига асосланган ёки адабий манбалардан олинган. 

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига

04.07.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16 манзили бўйича жойлашган Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 8-11 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2019-йил биринчи ярмидаги фаолияти якунларига ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманлари ўтказилади:

Яна бир олимимиз хорижда фахрий профессор унвонига эга бўлди

03.07.2019ФанМанба: ЎзА
Хитой Халқ Республикасининг аграр соҳадаги илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тажрибасини юртимизга татбиқ этиш истагидаги вакилларимиз Хитой Қишлоқ хўжалиги академиясида олимлар билан учрашди.

Илк бор Ўзбекистонда хусусий сектор илм-фанга оид грант лойиҳаларини молиялаштириш учун дастлабки инвестиция киритди

03.07.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Буюк Британиянинг PETROMARUZ компаниялар гуруҳи ўртасида нефть-газ соҳаси, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш материаллари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро танлов ғолиби

01.07.2019Таълим Манба: ЎзА

Жорий йилнинг 20-27 июнь кунлари Италияда "Grand festival" деб номланган V халқаро танлов бўлиб ўтди.