Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро“ медали ва “Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона“ мукофотига танлов эълон қилинади
2019-02-20 | Фан
Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро“ медали ва “Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона“ мукофоти олий категорияли махсус мукофот бўлиб ҳисобланиб, ихтирочилик, ижодкорлик ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш, ихтирочилар, муаллифлар имиджини яратиш ва интеллектуал мулкни ўз фаолиятида эффектив фойдаланувчи миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида БИМТ томонидан таъсис қилинган.
Танловда иштирок этиш учун 2014 йилдан 2018 йилгача муҳофаза ҳужжатлари (ихтиролар ёки фойдали моделларга патентлар, товар белгиларига гувоҳномалар) олган талабномалар қатнашиши мумкин.
Илгари ўтказилган танловларда мукофотли ўринларни эгаллаган талабномалар ушбу танловда кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди Танлов ғолиблари “26 апрель - Халқаро интеллектуал мулк куни“ арафасида эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш учун талабномалар “Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро“ медали ва “Интеллектуал мулк соҳасида энг яхши корхона“ мукофотига“ деб кўрсатилган ҳолда 2019 йилнинг 20 февралидан 20 мартгача қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй.
Шунингдек, талабномалар akt@ima.uz электрон почтаси орқали ҳам юборилиши мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 0 371 232-50-32, 0 371 232-50-27.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди.
Танлов низоми (рус тилида)./upload/fayl/Положение конкурса - 2019 года (для сайта).doc
Танловда иштирок этиш учун ариза /upload/fayl/ариза формаси.doc
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги