Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

2019-03-06 | Фан

5 март куни миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги белгиланган чора-тадбирлар, шунингдек, уларнинг фан ва техника ривожланишидаги ўрни” мавзусидаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, бошқарма бошлиқлари Баҳром Исмоилов, Мақсуд Ҳамраев, шунинг олий таълим таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, ёш тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов оммавий ахборот воситалари вакилларига ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида 26 297 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда, улардан 9073 нафари илмий даража (2023 нафари фан доктори (DSc), 7050 нафари фан номзоди (PhD)га эга.

Матбуот анжуманида олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти ўтган йилларга нисбатан ошиб, 34,5 фоизни ташкил этса-да, лекин олий таълим муассасалари учун бу етарли эмаслиги таъкидланди.

Анжуманда олий таълим муассасаларида илмий-даражали профессор-ўқитувчилар таркибини ёшартириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири экани қайд этилди. Ҳозирда олий таълим муассасаларидаги фан докторларининг 51,9% 60 ёшдан катталар, 40 ёшгача бўлганлар бор-йўғи 7,5% ни ташкил қилади, фан номзодлари орасида 60 ёшдан катталар 24,5%, 40 ёшгача 17% ни ташкил қилади холос.

Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёш илмий тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни илм билан шуғулланишга рағбатлантириш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Жаҳон банки кредити ҳисобидан 2019-2021 йилларда ёш олимлар учун Академик инновациялар фонди ташкил этилиб, мазкур фонднинг 4 млн. АҚШ доллари маблағлари ҳисобидан 6 та фан соҳалари бўйича инновацион илмий-ўқув комплекслар ташкил этилиши режалаштирилган. Ёш олимларга илмий фаолият билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яхшиланмоқда. Биргина 2018 йилнинг ўзида Ўзбекистон Миллий университети қошида 3 та янги илмий-тадқиқот муассасаси ташкил этилди. (Нанотехнологиялар маркази, Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Биофизика ва биокимё институти).

Республикадаги 18 та олий таълим муассасасида давлат-илмий техник дастурлари доирасида ёш тадқиқотчилар томонидан умумий қиймати 3,6 млрд. сўмга тенг жами 69 та фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться