Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фан
Умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди 11.10.2018ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари томонидан умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратдилар. |
Илм-фан ва амалиёт интеграцияси 15.08.2018ФанМанба: ЎзАМиллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 17 августида ўтказиладиган “Илм-фан ва амалиёт интеграцияси – Ўзбекистон Республикаси геология соҳасининг самарали ривожланиш механизми” халқаро илмий-техник конференцияси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. |
Илмий тадқиқотларга грантлар эълон қилишга тайёргарлик кўрилмоқда 24.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЎзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-техник кенгашларининг 15 та секция йиғилиши ўтказилди. Кенгашлар Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи Инновация вазирлигининг фан тармоқлари ва соҳалари бўйича маслаҳат органлари сифатида ташкил қилинди. |
Тебранишларни қайд этиш, зилзилалар, сейсморазведкада фойдаланиш учун сейсмодатчик яратилди 16.07.2018ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигиУшбу қурилма муҳандислик станциялари таркибидаги сейсмологик тадқиқотларда, саноат портлашларида сейсмопортлаш тўлқинлари таъсирининг интенсивлигини баҳолашда, ишлаб чиқаришда объектларга машиналар ва механизмлардан келаётган вибрацион тўлқинлар таъсирини баҳолашда фойдаланилади. |
Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади 05.04.2018ФанМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан ва юртимизнинг турли вилоятларидан келган олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этмоқда. |
09.03.2018ТехнологияларМанба: ЎзА Энди Ўзбекистонда ҳар йили 10-11-синфларнинг истеъдодли ўқувчилари ўртасида математика, физика ва информатика фанлари бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги шу тўғридаги низомни тасдиқлади. |
Тошкентда математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади 06.03.2018ФанМанба: ЎзАЖорий йил 1-3 апрель кунлари «Ломоносов – 2018» форуми доирасида М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади. |
Кембриж университети эшиклари ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун очилди 05.03.2018ФанМанба: “Дунё” ахборот агентлигиМамлакатимизнинг бир гуруҳ исломшунос, шарқшунос олимлари Буюк Британияга сафари чоғида 4 март куни Кембриж университетига ташриф буюриб, ушбу нуфузли таълим даргоҳининг профессор ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказди. |
Энди Оксфордда ўзбеклар ҳам тадқиқот билан шуғулланади 02.03.2018ФанМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда ислом фани ва маданияти ривожига бемисл ҳисса қўшган буюк аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш, халқимизга етказиш ва оламда тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёшларимизни буюк боболар изидан борадиган муносиб авлод этиб тарбиялаш бўйича мазмуни ва аҳамияти жиҳатидан улкан ишлар оширилмоқда. Мамлакатимиз барча ҳудудларида буюк аждодлар хоки ётган манзиллар обод этилмоқда, улар зиёратчилар қадами узилмайдиган муборак масканларга айлантирилмоқда. |
Физика-математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди 01.03.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиЁшларнинг физика ва математика фанларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент ахборот технологиялари ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетлари билан ҳамкорликда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги физика ва математика фанлари бўйича Республика олимпиадасини ташкил қилди. |
17.02.2018ЖамиятМанба: ЎзА Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, академик Азизхон Пўлатович Қаюмов 92 ёшида вафот этди. |
04.01.2018ФанМанба: ЎзА Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг бир гуруҳ илм-фан намояндалари, Ўзбекистон Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари билан учрашуви кечагидек ёдимда. |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида 31.12.2017ФанМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президентининг фармони |
Ўзбек олими Хитой Фанлар академияси академиги унвонига сазовор бўлди 12.12.2017ФанМанба: ЎзАЎзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, академик Шавкат Солиҳов илм-фан соҳасида қўлга киритган катта ютуқлари учун Хитой Фанлар академиясининг хорижий аъзолигига сайланди. |
Фаол ва изланувчан олимлар тақдирланди 28.11.2017ФанМанба: ЎзАПойтахтимизда жаҳон илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаол ва изланувчан олимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон илм-фани тамаддунида янги ислоҳотлар даври 10.11.2017ФанМанба: ЎзАХалқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мамлакатимиз илм-фани ривожи йўлидаги амалий саъй-ҳаракатлар, ташаббуслар, хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар муҳокама этилди. |
Ўзбек олимларининг инновацион тадқиқотлари халқаро эътирофга сазовор бўлмоқда 20.10.2017ФанМанба: ЎзАТошкентдаги Турин политехника университетининг илғор тадқиқотлар лабораторияси ходимлари Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бинолар сейсмобардошлилиги кафедрасидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда юртимиз маданий ёдгорликларини асраб-авайлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган. Улар Самарқанддаги Бибихоним масжиди ансамблининг муҳандислик ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қиладиган тизим ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу мазкур тарихий ёдгорликнинг бардошлилигини узайтиришга хизмат қилади. Буни амалга ошириш имконияти ўзбек олимларининг илғор инновацион тадқиқотлари халқаро миқёсда кенг эътироф этилиши самарасида пайдо бўлди. |