Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илмий мунозаралар клуби​

2019-03-01 | Фан

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Республика ёш олимлар кенгаши ташаббуси билан ёш олимларнинг “Илмий мунозаралар клуби” ташкил этилди.

Мазкур клубнинг илк йиғилишида АКТ соҳасида илмий тадқиқот изланишларини олиб бораётган докторантлар, тадқиқотчилар, магистрлар, ёш педагог ўқитувчилар ҳамда соҳанинг малакали амалиётчилари иштирок этди.
 
Республика ёш олимлар кенгаши модераторлари Илмий мунозаралар клубининг фаолияти, истиқболи ва таҳлил учун белгиланадиган мавзулар тўғрисида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди. Ушбу клуб илмий-тадқиқот изланишларини олиб боришнинг босқичлари ҳақида маълумотлар бериш, долзарб, ижтимоий аҳамиятга молик тадқиқотлар мавзусини танлашга кўмаклашиш, ёш тадқиқотчиларга илмий мушоҳада, илмий фараз, прогноз, қиёсий, таҳлилий хулосалар чиқариш кўникмаларини ўргатиш, тадқиқот олиб бориш тартиблари, тадқиқотчиларнинг илмий маърузаларини етакчи халқаро журнал ва нашрларга тавсия этиш, қўллаб-қувватлашда амалий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни бажариши таъкидлаб ўтилди.
 
Йиғилишда Тошкент ахборот технологиялари университетининг ёш тадқиқотчилари мавзуга доир илмий маърузалар билан иштирок этди. 
 
“Республика ёш олимлар кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 

Н.УСМОНОВА, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться