Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида инновацион фаолиятга кенг йўл очилмоқда

2019-01-31 | Фан

30 январь куни олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари Шароф Ражжаббоев сўзга чиқиб, ўтган 2018 йил давомида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар борасида сўзларкан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги қарорига асосан, тайинланган 36 нафар илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари ҳамда 78 нафар олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари фаолияти мониторинг қилингани ҳақида маълумот берди.

Мана шу қисқа муддат давомида ташаббускорлиги, эришган натижаларига кўра алоҳида ажралиб турган проректорлар ва директор ўринбосарларидан 17 нафари, жумладан, Андижон давлат университети, Бухоро давлат тиббиёт институти, Жиззах политехника институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қорақалпоқ давлат университети, Навоий давлат педагогика институти, Наманган давлат университети, Фарғона давлат университети, Самарқанд давлат университети, Гулистон давлат университети, Термиз давлат университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, Тошкент молия институти, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент кимё технология институти, Ўзбекистон миллий университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда Умумий ва ноорганик кимё институти, Биоорганик кимё институти, Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарларининг фаолияти Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан намунавий деб топилди ва улар вазирлик томонидан “Ташаккурнома”лар билан тақдирландилар.

Тадбирда сўзга чиққан Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Некқадам Нуралиев барча олий таълим муассасалари тузилмасида инновацион жамғармалар ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлинмалар ташкил этилгани юртимиз илмий салоҳиятини юксалтириш йўлидаги муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари ўз навбатида айнан шу тадбирга йиғилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарларининг шижоат билан фаолият юритиши, улар яратган илмий ишланмаларнинг мамлакат иқтисодиётига қай даражада жорий этилиши давлатимиз инновацион ривожланишининг муҳим омили эканини қайд этдилар. Хусусан, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим экспорти ва инвестицияларни жалб этиш бўйича ишларни ривожлантириш лозимлиги айтилди.

Шунингдек олий таълим муассасаларининг инновацион жамғармаларида асосан инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳисобига маблағ шакллантириш тизимини кенг йўлга қўйиш кераклигига урғу берилди. 2019 молия йили учун инновацион жамғармаларга ажратиладиган маблағларни олий таълим муассасалари тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасида ўрнатилган тартибда ҳисобга олиш кераклигига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциясини кучайтириш мақсадида ҳар бир ОТМ ёки ИТИ маълум бир лойиҳа доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться