Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ғоялар туризм ривожига хизмат қилади
2018-04-25 | Туризм
Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда инновацион ғояларнинг ўрни беқиёс.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон – Франция” дўстлик жамияти томонидан ўтказилган “Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари ва туризмни ривожлантиришда инновацион ғоялар” мавзуидаги илмий-амалий семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросига бағишланди.
Маълумки, фармонда юртимизнинг сайёҳлик имкониятлари, тарихий шаҳарлари, муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳларини дунёга танитиш каби вазифалар белгиланган. Мазкур тадбирда ҳам юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини дунёга танитиш, ОАВда, ижтимоий тармоқларда бу борада амалга оширилаётган хайрли ишларни мунтазам ёритиш, иқтидорларли талабаларни бу соҳада инновация яратишга сафарбар этиш, чет тилини мукаммал биладиган иқтидорли ёш кадрларни соҳада ишлашга сафарбар этиш каби масалалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
“Энг яхши ведеоролик” танлови ғолиблари “Ўзбекистон – Франция” дўстлик жамиятининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Манба: ЎзА