Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси туризм соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар билан учрашди
2018-06-07 | Туризм
Wyndham меҳмонхонасида кириш туризмини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижроси доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров туризм субъектлари - (Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси) ХТТА вакиллари ва унинг қуйи ННТлари билан учрашув ўтказди. Сайёҳларнинг оқимини ошириш, туризм соҳасини ривожлантириш масалалари норасмий муҳитда муҳокама қилинди ва келажакдаги амалга ошириладиган ҳаракатлар режалаштирилди.
Раис томонидан таклиф қилинган асосий чоралардан бири - туризм соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ва қўмита орасида самарали алоқа ўрнатиш мақсадида жамоатчилик кенгашини яратиш. Йиғилиш қатнашчиларига янги ташкилот раисини овоз бериш йўли билан танлаш таклифи олдинга ташланди. Айтиб ўтиш жоиз-ки, қўмита вазифаларига туризмни қисқа муддатли давр учун ривожланиш консепциясини шакллантириш киради ва йиғилишида ўртага ташланган таклифлар консепция тузишда инобатга олинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги