Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро ва Польша ҳамкорлик учрашуви

2018-06-11 | Туризм

Шу йилнинг 8 июнь куни Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳамда Полша ишбилармонларидан таркиб топган делегация иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Икки мамлакат вакиллари ўзаро ўтказилган суҳбат давомида ҳар икки давлатнинг қадимий шаҳарлари, уларда иқтисодиёт, туризм, қурилиш ва яна шу каби бир қатор соҳалар бўйича суҳбатлашиб олишди.

Ундан сўнг Бухоро Давлат университетида Полша ишбилармон ҳамкорлари билан B2B​ суҳбатлари ўтказилди. Бухоронинг инвестицион ҳамда туристик салоҳиятга эга шаҳар эканлигини инобатга олган ҳолда, бизнес ҳамкорлар, форум қатнашчилари, Бухоро Давлат университети талабалари иштирокидаги учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Қатнашчиларнинг бир нечтаси ушбу соҳага оид саволларини, ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан ишбилармон ҳамкорларга мурожаат қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться