Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризмни ривожлантириш йўлида илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Францияга сафар
2018-06-05 | Туризм
Жорий йилнинг 28 май кунидан 6 июнь кунига қадар Бухоро вилоятининг Туризм масалалари бўйича махсус гуруҳи томонидан Франциянинг Рюей-Мелмезон шаҳрига сафар уюштирилди.
Туризм, аниқроқ қилиб айтганда, хавфсиз туризмни таъминлаш йўналишида фаол хорижий давлатларни ўрганиш мақсадида Бухоро вилояти делегацияси Франция Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш агентлиги, Франция Ички ишлар вазирлиги, Париж полицияси, Франция Ислом фонди ҳамда Франция мусулмонлари жамияти каби етакчи ташкилотлар, институтлар ва компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишни режалаштиришган.
Шаҳримизга келаётган сайёҳлар сони ошиб бораётганлиги сабабли туризмнинг ривожига катта эътибор қаратиляпти. Мазкур ташрифдан мақсад – туризм, жумладан, хавфсиз туризмни таъминлаш йўналишида фаол хорижий тажрибани ўрганиш, шунга кўра сайёҳлар оқими бўйича жаҳон рейтингида етакчи ҳисобланган ва бу соҳада тараққий этган Франция тажрибасини ўрганиш ҳамда биродарлашган Бухоро ва Рюэй-Мальмезон шаҳарлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.З.Шахриёров ҳамда Рюэй-Мальмезон шаҳри мери Патрик Олье билан ҳам учрашув ташкиллаштирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги