Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида имзоланган меморандум ва шартномалар

2018-04-26 | Туризм

2018 йил 21-22 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида икки давлат ўртасида қатор меморандум ва шартномалар имзоланди.

Жумладан, форумнинг биринчи кунида Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган туристик корхоналар ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти сайёҳлик фирмалари ўртасида қиймати 1 750 минг долларлик 35 та шартнома имзоланди.

Мазкур шартномалардан ташқари яна 30 га яқин сайёҳлик фирмалари ўзаро келишувга эришди.

Бунга кўра, 2018 йил иккинчи чорагидан бошлаб Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятидан шаҳримизга йил якунига қадар қарийб 15 000 га яқин сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться