Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вобкент туманидан Самарқандга саёҳат
2018-04-27 | Туризм
Ички туризм йўналишида Бухоро аҳолисининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши давом этмоқда.
“Bukhara Travel” туристик агентлиги томонидан 25 апрель куни Вобкент туманидан 25 нафар нуронийларнинг Самарқандга саёҳати ташкил этилди.
Саёҳатчилар тажрибали кузатувчи ҳамроҳлар ёрдамида Самарқанддаги Имом Ал-Бухорий зиёратгоҳи, Регистон майдони, «Гўри Амир», “Оқсарой”, "Дониёр пайғамбар", "Хўжа Аҳрори Валий", “Шердор”, "Тиллакори" мадрасалари, "Бибихоним" мажмуаси ва "Улуғбек" расадхонаси каби тарихий обидалар билан яқиндан танишишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги