Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қашқадарё вилояти Туркиялик тадбиркорлар нигоҳида
2018-04-25 | Туризм
Жорий йилнинг 3-8 апрель кунлари ҳудудларни инвестицион ва туристик салоҳиятини кўрсатиш, сайёҳлик даражасини ошириш мақсадида турк инвесторларини жалб этиш, жаҳон талабларига мос меҳмонхона ва қатор сайёҳларга маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилишини амалга ошириш ишлари юзасидан Ўзбекистон делегацияси Туркияга ташриф буюрган эди.
Мазкур ташриф юзасидан 12-15 апрель кунлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига биноан, Туркиялик тадбиркор Али Дениз Шанли мавжуд шарт-шароитларни ўрганиш, инвестицион муҳит билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Туркиялик меҳмон вилоят ҳокимининг инвестисиялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари О.Б.Шагазатов билан учрашди. Расмий учрашувда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳудудида дунё стандартларига мос меҳмонхоналар қурилиши, бир қатор қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қурилишга тўғри келадиган ер майдонларини аниқлаш масаласида Шаҳрисабз ва Китоб туманларидаги экотуризм учун қулай тоғли ҳудудлар атрофлича ўрганилди. Учрашув сўнггида мазкур йилнинг июнь ойида бу борада амалий қадамлар қўйилишига келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги