Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон билан янги шартномалар

2018-04-30 | Туризм

27 апрель куни Тожикистоннинг сайёҳлик компанияларидан иборат делегация Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Ташриф доирасида туризм соҳасининг хорижий вакиллари минтақанинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Қўқоннинг тарихий обидалари, жумладан, Худоёрхон саройи ва Жомий масжиди, Марғилоннинг Пир Сиддиқ мажмуаси, Саид Аҳмадхўжа мадрасаси, ”Ёдгорлик” ипак фабрикаси ва Риштондаги Саид Аҳмедовнинг кулолчилик устахонаси билан танишдилар.

Шунингдек, Фарғона туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида Тожикистон делегация маҳаллий сайёҳлик компаниялари билан учрашиш имконига эга бўлди. Учрашув якунида ”Фарғона водийси Сайёҳ”, “Dilkam MК”, “Ал-Фергани Тур” каби фирмалар “Бозори Вору” МЧЖга қарашли “Marko Polo​” компанияси билан ўзаро манфаатли шартномалар туздилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться